14.01.2022
433
Usanov, S. S., & Teshaev, S. J. (2022). COMPARATIVE CHARACTERISTICS OF THE LIVER MORPHOMETRIC PARAMETERS OF WHITE UNBORED RATS IN NORMALITY AND WITH THE ACTION OF 2 DIFFERENT ANTI-INFLAMMATORY PREPARATIONS IN POLYPRAGMASIA. Oriental renaissance: Innovativ

Muallif: Usanov, S.S.; Teshaev, Sh.J.

Annotatsiya: Инсонларда даволаш самарадорлигини ошириш, беморга ўзида ривожланган барча касалликлардан қутулишга ёрдам бериш истаги муқаррар равишда кўплаб дори – дармонлар (дорилар) тайинлашга – бу эса, ўз навбатида беморда полипрагмазияга олиб келади. Полипрагмазия соғлиқни сақлаш тизимининг жиддий муаммосидир, чунки у клиник жиҳатдан фармакотерапия самарадорлигининг пасайиши ва исталмаган салбий реакцияларнинг ривожланиши, шунингдек, соғлиқни сақлаш харажатларининг сезиларли ўсиши билан намоён бўлади. "Полипрагмазия" атамаси кўпинча тиббий адабиётларда қўлланилади, аммо умумий қабул қилинган таъриф мавжуд эмас. Шу мақсадда оқ зотсиз каламушлар жигарининг морфометрик кўрсатгичларини нормал ҳолатда ва полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалар таъсири ҳолатида солиштириш параметрлари ўрганиб чиқилди. Ишдан мақсад жигар тўқимасидаги морфологик ва морфометрик параметрлар бўйича маълумотларни тўлдириш ҳисобланди.

Kalit so'zlar: полипрагмазия, морфометрия, морфология, яллиғланиш

Yuklab olish