Muallif: Якубов, Умид Бобаевич; Гапурова, Лобар Нарзуллаевна; Касимов, Ботир Садриддинович
Annotatsiya: Мазкур мақолада академик бошқарув ва университет автономиясининг назарий ҳамда институционал асослари таҳлил қилинган. Тадқиқотда академик бошқарувнинг мазмуни, унинг асосий тамойиллари, университет автономиясининг турлари ва уларнинг замонавий олий таълим тизимидаги аҳамияти ёритилган. Шунингдек, Европа, АҚШ ва Осиё мамлакатларидаги автономия моделлари ҳамда халқаро тажрибалар қиёсий таҳлил қилинган. Университет автономияси ва институционал ҳисобдорлик ўртасидаги мувозанат, сифат назорати, аккредитация жараёнлари ҳамда рейтинг кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўрганилган. Ўзбекистон олий таълим тизимида амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар, автономияни босқичма-босқич кенгайтириш, рақамли бошқарув инструментларини жорий этиш ва KPI асосида бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари университет автономияси шаффофлик, ҳисобдорлик ва сифат назорати билан уйғунлашган ҳолда амал қилгандагина барқарор институционал ривожланиш ва халқаро рақобатбардошликни таъминлашини кўрсатади.
Kalit so'zlar: академик бошқарув, университет автономияси, академик эркинлик, институционал ҳисобдорлик, олий таълим, сифат назорати, аккредитация, KPI, рақамли бошқарув, халқаро рейтинглар.
Jurnaldagi sahifalar: 287 - 295