25.02.2024
103
XVIII-XX АСРЛАР БУХОРО ЗАРДЎЗЛИК САНЪАТИНИ БАДИИЙ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ

Muallif: Шукурова, Лобар Шербаевна

Annotatsiya: Ўлкамиз заминидаги тарихий қатламларни қазишлар натижасида топилган ёдгорликларнинг гувоҳлик беришича, инсоннинг жисмга бадиий ишлов бериши усулида буюм яратиш фаолияти тош асридаёқ бошланган бўлиб, асрлар оша ҳозиргача узлуксиз давом этиб келмоқда. Бундай фаолият натижасида келиб чиқадиган эстетик-бадиий идрок қобилияти кишиларда оламни, нарса ва ҳодисаларни, атроф-муҳитдаги шакллар ва рангларни турфа шакл-шамоилда қайтадан акс эттиришга ҳавас уйғотади. Шакл ва рангларнинг стиллаштирилган тасвирларини яратиш шу тариқа келиб чиқиб, ўз навбатида одамларнинг кундалик турмушларидан ўрин ола бошлади. Натижада бадиий безакларнинг хилма-хил шакллари ва турлари пайдо бўлди. Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё халқларининг бизга етиб келган санъат асарлари орасида нақшлар асосида яратилган бадиий асарлар алоҳида кўп сонни ташкил этади. Амалий санъатга чуқур, фалсафий ёндошиш натижасида шартлилик, стиллаштириш, рамзийликка асосланган бадиий безак асарлари яратиш кучайган. Ушбу тарихий омил ўзбек миллий безак санъатининг гуркираб ривожланишига туртки бўлганки, ҳозирда жаҳонга машҳур меъморчилик ёдгорликларимиз улардаги ганчкорлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик ва бошқа турдаги санъатларнинг ажойиб даражада уйғунлашган мажмуасидан иборатдир.

Kalit so'zlar: Зардўзлик, амалий санъат, зар ип, мато, зарбоф кийимлар, тагалак, чор мадохил, гулдўзи-заминдўзи, дарҳам, қўшбодом, зардўзи-гулдўзи, гули қалъаги, қўчқор шохи.

Jurnaldagi sahifalar: 387 - 392

Yuklab olish