01.02.2025
178
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ

Muallif: Кучимова, Шахло Абдусаитовна

Annotatsiya: Ушбу мақолада ворислик ҳуқуқининг умумий масалалари, мерос таркиби ва унга тааллуқли мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар таҳлил қилинади. Муаллиф ворислик ҳуқуқининг замонавий муаммоларига эътибор қаратиб, рақамли активлар, интернет ҳисоблари ва криптовалюта каби янги мерос объектлари бўйича ёндашувларни ўрганади. Шунингдек, мақолада фуқаро вафотидан сўнг унинг мол-мулки ва ҳуқуқларининг меросхўрларга ўтиш тартиби, мерос очилишининг ҳуқуқий асослари ва амалдаги қонунчилик нормалари муҳокама қилинади. Мақолада, шунингдек, ворислик ҳуқуқи билан боғлиқ халқаро тажриба ва хорижий давлатлардаги амалиёт ҳам таҳлил қилинади. Нотариал амалиётда дуч келинадиган асосий муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳамда ворислик ҳуқуқини янада такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилади. Рақамли активларнинг мерос объекти сифатида эътироф этилиши бўйича ҳуқуқий бўшлиқлар ва уларни тартибга солиш механизмлари кўриб чиқилади.

Kalit so'zlar: Ворислик ҳуқуқи, мерос таркиби, меросхўрлар ҳуқуқлари, Фуқаролик кодекси, рақамли активлар, интернет ҳисоблари, криптовалюта, мерос очилиш ва тақсимланиш тартиби, нотариал амалиёт

Jurnaldagi sahifalar: 278 - 286

Yuklab olish