11.03.2022
443
Қурбонов, Б. (2022). “МАЖОЛИС УН-НАФОИС” ВА “ЛАТОЙИФНОМА” ТАЗКИРАЛАРИДА ЗУЛЛИСОНАЙНЛИК АНЪАНАСИ ИФОДАСИ. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 2(3), 50-57.

Muallif: Қурбонов, Бобур

Annotatsiya: Мақолада “Мажолис ун-нафоис” ва “Латойифнома” тазкираларида зуллисонайнлик, яъни икки тиллилик анъанасининг ифодаси хусусида фикр юритилади. Маълумки икки тилда ижод қилиш туркий ва форсий халқлар адабиётидаги муҳим анъаналардан бири ҳисобланади. Адабиётшунослигимизда туркий ва форсий тилларда ижод қилган кўплаб шоирлар хусусида маълумот берилган. “Мажолис ун-нафоис” ва “Латойифнома” тазкираларидаги зуллисонайнлик анъанаси деганда асосан форсий ва туркий тилларда ижод қилган шоирлар ва адиблар ижоди намуналари назарда тутилади. Чунки бу икки тазкирада асосан мазкур икки тилда ижод қилган шоирлар хусусида маълумот келтирилган. “Мажолис ун-нафоис”да форсий ва туркий тилларда ижод қилган 480 дан ортиқ шоир ва адибларнинг исмлари зикр қилинган бўлиб, булар орасида иккала тилда ҳам ижод қилганлар мавжуд. “Латойифнома”да эса “Мажолис ун-нафоис”даги шоирлардан ташқари яна 190 та шоирнинг исми келтирилган ва булар орасида ҳам зуллисонайн шоирлар кўп. Мазкур икки тазкира муаллифлари, яъни Мир Алишер Навоий ва Фахрий Ҳиравийларнинг ўзлари ҳам машҳур зуллисонайн адиблар сирасидандирлар. Шунинг учун иккала тазкирада ҳам зуллисонайнлик анъанасига алоҳида эътибор қаратилган.

Kalit so'zlar: Зуллисонайн, тазкира, “Мажолис ун-нафоис”, “Латойифнома”, Навоий, Фахрий, форсий, туркий, манба, қўлёзма.

Yuklab olish