Muallif: Хайдаров, Одил Эргашевич
Annotatsiya: Ушбу мақолада Сурхон воҳаси аҳолисининг йил фаслларидан ёз ва куз фасли билан боғлиқ маросимлари ва урф одатлари, бу даврдаги маросимларнинг магик мазмунини пишиб етилган ёки йиғиштириб олинган ҳосилга зарар етказиши мумкин бўлган табиий офатлар (қурғоқчилик, дўл, шамол) ҳамда ҳаёлий кучлар (ёмон кўз, ёвуз кучлар, инсужинс, сеҳр-жоду) дан ҳимоя қилиш ҳамда ҳосил йиғиштириш ва уни сақлаш билан боғлиқ анъаналари ҳақида маълумот берилади.
Kalit so'zlar: саратон, асад, тарози, мезон, қавс, меҳржон, ақраб, ҳулкар, жарқуровуқ, тўқсон, ўн икки юлдуз туркуми, чилла.
Jurnaldagi sahifalar: 435 - 441