Muallif: Хамдамова, Фируза Уразалиевна
Annotatsiya: Мақолада рақамли муҳитда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид замонавий халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда рақамлаштириш шароитида халқаро стандартларнинг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинади. Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни қамров соҳаси, географик мезон ва юридик кучига кўра таснифлаш масалалари кўриб чиқилади. Универсал ва минтақавий халқаро шартномалар, «юмшоқ ҳуқуқ» ҳужжатлари ҳамда болаларнинг рақамли макондаги хавфсизлигини таъминлашга қаратилган халқаро техник стандартларга алоҳида эътибор қаратилади. Мақолада кибербуллинг, болаларнинг рақамли эксплуатацияси, шахсий маълумотлар махфийлигининг бузилиши ва бошқа онлайн таҳдидлар билан боғлиқ замонавий муаммолар таҳлил қилинади. Шунингдек, болаларни рақамли даврда халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг асосий тенденциялари, жумладан превентив тартибга солиш моделига ўтиш, рақамли инклюзивликни ривожлантириш, рақамли платформалар масъулиятини кучайтириш ҳамда child rights by design концепциясини жорий этиш масалалари ёритилади. Тадқиқот натижасида боланинг хавфсизлиги, иштироки ва энг яхши манфаатларини таъминлашга қаратилган комплекс халқаро стандартлар тизими шаклланиб бораётгани ҳақида хулоса қилинади.
Kalit so'zlar: бола ҳуқуқлари, рақамли муҳит, рақамлаштириш, халқаро ҳуқуқ, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, болаларни ҳимоя қилиш, боланинг рақамли ҳуқуқлари, кибербуллинг, шахсий маълумотлар, рақамли хавфсизлик, soft law, child rights by design.
Jurnaldagi sahifalar: 213 - 224