17.11.2025
9
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВА МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ: ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИК, ИНСОН ХАВФСИЗЛИГИ ВА ХУҚУҚИЙ ЁНДАШУВ

Muallif: Мухтаров, Собит Абдуахатович

Annotatsiya: Мақолада иқлим ўзгариши ва миграция жараёнлари ўртасидаги узвий боғлиқлик илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Иқлим муҳожирлиги жаҳон миқёсида инсон хавфсизлиги, ижтимоий барқарорлик ва халқаро ҳуқуқ тизими учун янги концептуал муаммо сифатида кўриб чиқилмоқда. Халқаро ҳуқуқнинг мавжуд механизмлари, хусусан, 1951 йилги Женева конвенцияси ва БМТнинг 2018 йилдаги Глобал миграция келишувидан келиб чиқиб, иқлим муҳожирларининг ҳуқуқий мақомини аниқлашдаги концептуал ва амалий бўшлиқлар ҳақида фикр юритилган. Мақолада шунингдек, иқлим ўзгаришининг инсон хавфсизлигига, айниқса иқтисодий, экологик ва демографик барқарорликка таъсири илмий жиҳатдан таҳлил этилди. Ўзбекистон мисолида, хусусан Оролбўйи минтақасидаги экологик таназзул шароитида ички миграция жараёнларидаги хусусиятларнинг айрим жиҳатларини очиб беришга харакат қилинди. Муаллиф иқлим муҳожирларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мослашув дастурларини институционал даражада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлайди.

Kalit so'zlar: иқлим ўзгариши, иқлим муҳожирлиги, инсон хавфсизлиги, экологик таназзул, халқаро ҳуқуқ, Женева конвенцияси, Глобал миграция келишуви, Оролбўйи, миллий қонунчилик, мослашув сиёсатлари.

Jurnaldagi sahifalar: 356 - 365

Yuklab olish