27.02.2022
350
CONTEMPORARY ISSUES OF POLITICAL CHANGE

Muallif: Djumaev, R.Z.

Annotatsiya: Маълумки, одамзод қадим замонларданоқ қандайдир кучлар сабабли “охир замон” бўлиши, халокат юз бериши, бунинг натижасида инсоният Ер юзидан йўқ бўлиб кетиши тўғрисидаги фикрларга ишонган ва бу хақда тахминлар юритган. Инглиз статистикаси маълумотларига кўра, бу мавзуда 300 дан кўпроқ башоратлар мавжуд. Улардан энг таъсирчани эр-хотин Донелла ва Денис Медоуз ҳамда Й.Рандерсларнинг маърузаларидир. Бу олимлар компьютерда моделлаштириш воситасида XXI аср инсоният тараққиётининг тахминий вариантлар сценарийларини ишлаб чиқиб, уни “Ўсиш чегаралари” (“Пределы роста” 1972й ) ва Ўсиш чегараларидан ташқарида (“За пределами роста” 1992й) китобларида баён қилишди. Китобда 13 та сценарий келтирилган бўлиб, уларда истеъмол қилинаётган зағираларнинг хажми, саноат ишлаб чиқариши, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, пандемия ва экологик ҳалокатлар кўпайиши, Ер юзи аҳолисининг сони (умумлашган ҳолда, дунёнинг ҳолати) ўртасидаги ўзаро боғлиқлик хусусиятларини очиб беришга ҳаракат қилинган бўлса, бошқа томондан, ер юзи аҳолисининг даврлардаги “моддий ҳаёт даражаси” тахмини (хаёт давомийлиги, истеъмол моллари ишлаб чиқариш хажми, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ва маҳсулотлар) келтирилган. Жаҳон тарихида из қолдирган кўплаб олим ва мутахасислар, сиёсатчилар ва давлат арбоблари “тараққиёт” тушунчаси бўйича фикр юритишган. Уларнинг аксарияти “тараққиёт” деганда, фақат қуйидан юқорига қараб бориш ғоясини ёқлаб чиқишган. Улардан бири тараққиётнинг энг юқори чўққисини “ Хитой коммунизми” деб таърифласа, бошқаси “ғарб демократияси” деб атаган. Бу бир томонлама тушунтириш “беш формация” назариясида ўз аксини топган. (ибтидоий, қулдорлик, феодализм, капитализм ва комунизм ёки ғарб демократияси). Барча миллатлар ана шу формацияларни босиб ўтиши шарт эканини таъкидлаб келганлар. Дунёда кечаётган глобал ўзгаришлар ва жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичда инсоният ғоят мураккаб, зиддиятли жараёнларнинг гувоҳи бўлмоқда. Жумладан у: биринчидан, дунё харитасида янги давлатларнинг вужудга келиши, инсониятнинг тинч-тотув яшаши ва тараққиётнинг янги босқичга кўтарилишига хизмат қиладиган янги имкониятларнинг пайдо бўлиши; иккинчидан, дунёвий тараққиётга тўсиқ бўладиган, демократик ривожланишни издан чиқарадиган ва инсоният бирлигига таҳдид соладиган ғоявий йўналишларнинг вужудга келиши; учинчидан, глобаллашув жараёни жамият ҳаётининг барча соҳаларига кириб келаётгани билан белгиланади. Бу ўзгаришларнинг барчаси жаҳон тараққиёти масаласига оид стереотипларни кўриб чиқиш имконини беради. Ҳозирда инсоният бир томондан ўз ечимини топмаган анъанавий муаммоларга; иккинчи тамондан сўнгги вақтда вужудга келган янги хавф-хатар ва таҳдидлар (пандемия, экологик ва иқтисодий инқироз ва ҳ.к) гирдобида қолмоқда. Шу боис, барчамизни ўйлантираётган қуйидаги саволларга жавоб топишимиз зарур: биринчидан, бу борада олимлар, сиёсатчилар қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалиётга татбиқ этиши даркор? иккинчидан, мазкур муаммоларнинг ечимини қайси йўналишда изланмоқ лозим? учинчидан, ушбу муаммоларнинг объектив омиллар билан боғлиқлигини эътиборга олган ҳолда, уларни ҳал қилишда инсон тафаккури қандай аҳамият касб этади? тўртинчидан, зикр этилган муаммоларни тўлиқ бартараф қилиш мумкинми? бешинчидан, инсоният таҳдидсиз даврда яшаш имкониятига эгами? Тинч ва фаровон хаёт барпо қилиш мазкур саволларга қай даражада жавоб беришимизга боғлиқ. Бу эса, биринчи галда, ушбу муаммоларни инсон ақл-идроки қай даражада англаб етаётгани, улар ўз ечимини топмаган тақдирда башариятга қанчалик таҳдид солиши мумкинлиги ва ниҳоят, масалага ёндашиш замон талабларига қай даражада жавоб бериш билан боғлиқ.

Kalit so'zlar: ривожланиш, ижтимоий-сиёсий ўзгариш, жамият, ижобий тенденциялар, салбий тенденциялар, сиёсий технологиялар, глобал ўзгариш.

Yuklab olish