Muallif: Собиров, Ҳасан
Annotatsiya: Мақолада замонавий глобал жараёнлар контекстида БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари кўриб чиқилади. Барқарор ривожланиш концепциясининг фалсафий асослари, унинг миллий шароитга мослаштирилиши ҳамда стратегик мақсадларга эришишда маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ролига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясида акс этган миллий манфаатлар билан интеграцияси тадқиқ этилади. Барқарор ривожланиш мақсадларини муваффақиятли амалга ошириш нафақат институционал механизмларни, балки миллий қадриятлар ва умуминсоний тамойиллар асосида жамият онгини ўзгартиришни ҳам талаб этади.
Kalit so'zlar: БМТ, Барқарор ривожланиш мақсадлари, Ўзбекистон-2030 стратегияси, миллий қадриятлар, маънавият, барқарор ривожланиш, глобаллашув, ижтимоий адолат.
Jurnaldagi sahifalar: 62 - 68