Muallif: Qodirov, Zikrilloxon Musaxonovich
Annotatsiya: Туркияда Салжуқийлар тарихига оид тадқиқотлар Республика даврининг илк йилларида бошланган. Бу маънода биринчи иш сифатида 1925-йилда Меҳмет Шарафиддин томонидан нашр этилган “Салжуқийлар даврида мазҳаблар” номли мақолани қабул қилиш мумкин. Биринчи кенг қамровли тадқиқот эса Мукримин Халил Йинанч томонидан 1944-йилда “Туркия тарихи: Салжуқийлар даври I – Анадолининг фатҳи” номи билан нашр этилган асар ҳисобланади. Шу даврда Меҳмет Алтай Кўймен 1946-йилда ўзининг илк нашрини амалга оширган. Кейинги босқичда Иброҳим Кафесоғлу 1950-йилларда кетма-кет бир китоб (“Султон Маликшоҳ даврида Буюк Салжуқийлар империяси”) ва икки мақола нашр қилган. У Усмон Турон билан келишмовчиликларга дуч келган бўлса-да, Кафесоғлунинг “Ислом энциклопедияси”да чоп этилган “Салжуқийлар” мақоласи ҳам ушбу соҳада катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Буюк Салжуқийлар тарихи бўйича энг кенг қамровли тадқиқот, шу билан бирга илк фундаментал иш сифатида Усмон Туроннинг 1965-йилда нашр этилган “Салжуқийлар тарихи ва турк-ислом маданияти” асари ҳисобланади. У мазмун ва методология жиҳатидан энг муҳим ишлардан бири бўлиб, ҳозиргача ҳам бу соҳанинг асосий манбаларидан бири сифатида қабул қилинади. 1960-йилларда Али Севим тадқиқотларини бошлаб, 2013-йилда вафотига қадар кўплаб асарлар яратган. 1970-йиллардан бошлаб эса Эрдоған Мерчил ва Жўшкун Алптекиннинг ишлари нашр этила бошлаган. Ҳозирги кундаги Салжуқийлар тарихи бўйича тадқиқотлар эса юқорида зикр этилган олимларнинг шогирдлари ва уларнинг шогирдлари орқали давом эттирилмоқда.
Kalit so'zlar: Салжуқийлар, Салжуқийлар тадқиқотлари, Усмон Турон, Йинанч, Кўймен.
Jurnaldagi sahifalar: 98 - 108