13.06.2025
8
ЁШЛАР МАЪНАВИЙ ТАРБИЯСИДА ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Muallif: Турсунова, Олмос Файзиевна

Annotatsiya: Юсуф Хос Ҳожиб халқпарвар, зиёли, фидойи инсон сифатида жамиятнинг ҳаёти билан қайғурадиган қалб соҳиби, фиқҳшунос, исломшунос, адабиётшунос сифатида машҳур ва маълумдир. Юсуф Хос Ҳожиб жамиятда инсонларга ўзининг илмий мероси орқали ҳалол, пок, адолатли яшашларини уқтиришга ҳаракат қилган. Унинг асарларида маънавиятга, фиқҳга алоҳида урғу берилган. Комил инсон тарбияси, маънавий нормаларига амал қилиш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидандир. Умуман олганда, маънавий тарбия масаласи ҳамма вақт, ҳамма даврларда жамият аъзоларининг диққат марказида бўлган. Юсуф Хос Ҳожиб ижодида илгари сурилган қоидалар, муҳим аҳамиятга эгадир. Бу қоидалар бугунги кунда ҳам амалда, десак хато қилмаймиз. Юсуф Хос Ҳожиб йўриқномалари ёшлар маънавий тарбиясининг асослари, инсонларни эзгулик ва хайрли ишлар қилишга даъват этувчи механизмдир.

Kalit so'zlar: Юсуф Хос Ҳожиб, комил инсон тарбияси, Қутадғу билиг

Jurnaldagi sahifalar: 340 - 343

Yuklab olish