03.06.2026
36
ШАРҚ АЛЛОМАСИ АБДУРАҲМОН ЖОМИЙНИНГ АРАБ ТИЛШУНОСЛИГИГА ОИД МЕРОСИ ТАҲЛИЛИ

Muallif: Исамитдинов, Элбек Анварович; Икрамова, И.Р.

Annotatsiya: Мазкур мақолада Шарқ мумтоз адабиёти, фалсафаси ва исломий илм–фан тараққиётида алоҳида ўрин тутган буюк мутафаккир Абдураҳмон Жомийнинг араб тили ривожига қўшган ҳиссаси комплекс ва илмий–назарий жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқот доирасида Жомийнинг араб тилида яратган асарлари ҳамда унинг наҳв, сарф, балоғат, тафсир, ҳадис ва тасаввуф каби илм соҳаларидаги мероси чуқур ўрганилади. Айниқса, унинг “Ал–Фавоид уз–Зиёия” асари мисолида араб грамматикасига оид назарий қарашлари, услубий ёндашувлари ва илмий методологияси илмий таҳлил этилади. Тадқиқот жараёнида Жомийнинг араб тили услубиятини бойитиш, илмий–истилоҳий аппаратни такомиллаштириш, араб ва форс тиллари ўртасидаги илмий–адабий алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўрни таҳлил қилинади. Унинг арабий матнларни шарҳлаш, таржима қилиш ва маънавий–маърифий ғояларни кенг оммага етказишдаги хизматлари алоҳида таъкидланади. Шунингдек, Жомий асарларининг кейинги давр уламолари ва тилшуносларига кўрсатган таъсири, унинг араб–ислом илмлари ривожидаги ўрни манбалар асосида ёритилади.

Kalit so'zlar: сўз, араб тили, сарф, наҳв, балоғат, тафсир, Қуръони Карим, Ҳадис, тасаввуф, Жомий, ислом, дин.

Jurnaldagi sahifalar: 241 - 245

Yuklab olish