01.06.2025
29
ON THE ETHNIC AFFINITY BETWEEN THE JAPANESE AND UZBEKS

Muallif: Lafasov, Urak

Annotatsiya: Ушбу (“Японлар ва ўкузбеклардаги этник яқинлик ҳақида”) мақолада Нуҳ пайғамбарнинг фарзанди бўлган Ёфасга отаси берган ҳудудлар, бу жойларнинг Турон эканлиги, турлар, Туроннинг шарқий чегарасидаги Жобарқо акс этган харита ҳақида маълумот берилган. Туроннинг маркази бўлган Ўкузия, турларнинг аслзодаси бўлган ўкузбеклар, айн//айнлилар қўнгрот ва қутжи ўзбеклари таркибидаги эл эканлиги, айнлар Ўрта Осиёдан Туроннинг шарқидаги чегара ҳудудга кўчганганлиги, уларнинг бир қисми Жанубий Сибирда, Камчатка, Сахалин, Курил оролларида қолганлиги, туркий тилда “кур” (қўрқмас) маъносини англатиши шарҳланган. Айнларнинг иккинчи қисми Жобарқо (қуруқлик бор жой) боришганганлиги, уларнинг миллий байроғи, бексакларга яқинлиги, туркий тилда “айн” (ақлли) маъносини билдириши, айнларнинг умумий сони, айнларнинг тарихи, илк япон давлати, японча “тэнно” терминининг туркий “тегин”, “тегит” атамаларига, “сёгун” терминининг туркий “сағун” атамасига, японча “самурай” терминининг туркий “сангун” атамасига алоқадорлиги изоҳланган. Мунгул(аслзода) ларнинг денгиз тўфони сабабли Японияни забт эта олмаганлари, Япония тарихидаги сёгунлари сулоласи, “Мейдзи исин” исёни ва Хоккайдо, Хонсю топонимлари тўғрисида қайдлар берилган. “Хон” туркий термин эканлиги, японларнинг ўкузияликлар билан қадимий савдо алоқалари, Япониядаги айнлар музейи, сайргоҳи, айнларнинг Япониянинг туб аҳолиси сифатида расмий тан олиниши, япон тилининг Олтой тиллар оиласига мансублиги, япон тилига кирган ўзлашмалар ва япон ёзуви каби масалалар ёритилган.

Kalit so'zlar: Нуҳ пайғамбар, Ёфас, Турон, турлар, ўкузбеклар, айнлар, курлар, Курил ороллари, Жобарқо.

Jurnaldagi sahifalar: 170 - 176

Yuklab olish