07.10.2026
16
МИСР ТАШҚИ СИЁСАТИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ШАКЛЛАНИШИДА ТАРИХИЙ ОМИЛЛАРНИНГ ЎРНИ

Muallif: Ходжаев, Лутфиддин Насруллаевич

Annotatsiya: Мақолада муаллиф Миср ташқи сиёсати шаклланиши ва унинг устувор йўналишларини белгиловчи тарихий омиллар мажмуаси ёритилади. Мазкур омилларда мамлакатнинг географик жойлашуви хусусиятлари ва унинг тарихий ривожланишининг аҳамияти кўрсатилади. Миср ташқи сиёсатига унинг мустамлакачилик ўтмиши ҳамда дунёнинг етакчи давлатлари, хусусан, Усмонийлар империяси, Британия, АҚШ ва собиқ Совет Иттифоқи билан муносабатлар ривожи ўз даврида катта таъсир кўрсатган. Сувайш канали қурилган пайтдан бошлаб, иншоот Мисрнинг халқаро майдондаги муҳим мавқеини кўрсатувчи асосий омиллардан бирига айланган. Шунингдек, Миср ташқи сиёсий устувор йўналишлари орасида Нил дарёси сув ресурсларини тақсимлаш масаласида мавжуд статус-квони сақлаб қолиш муҳим ўрин тутади. Улкан тарихий, бетакрор, бой мерос ва қулай географик мавқе республикага халқаро туризм соҳасида етакчи ўринларни эгаллаш имконини берди. “Араб баҳори” жараёнларидан кейин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий мамлакат миллий мафаатларидан келиб чиқиб, “Янги Республика”ни бунёд этиш шиори остида стратегик мувозанат тамойилига асосланган кўп қиррали, очиқ, прагматик ташқи сиёсатни амалга оширмоқда.

Kalit so'zlar: устувор йўналишлар, Сувайш канали, сув ресурслари, статус-кво, географик мавқе, миллий манфаатлар, стратегик мувозанат, тамойил, “Араб баҳори”, “Янги Республика”.

Jurnaldagi sahifalar: 55 - 62

Yuklab olish