Muallif: Файзиходжаева, Дилбар Иргашевна
Annotatsiya: Мазкур мақолада фалсафа ва маънавий меросни ўқитишнинг инновацион методлари ҳақида маънавий мерос ва қадрият тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги, уларнинг илмий-назарий жиҳатдан таърифланиши ва таснифланиши, ҳамда жамият ривожидаги ўрнини таҳлил қилиш орқали фикр юритилади. Шунингдек, мавзу доирасида замонавий таълим тизимидаги муаммолар ва уларнинг баъзи ечимлари таклиф қилинади. Инсоният цивилизациясининг давомийлигини таъминловчи асосий омиллардан бири бу – маънавий меросдир. Фалсафий контекстда маънавий мерос - ғоя ва таълимотлар йиғиндисини эмас, балки инсоннинг тарихдаги борлиқ усули сифатида маънолар шаклланишининг узлуксиз жараёнини ифодалайди.
Kalit so'zlar: фалсафа ва маънавий мерос, фалсафа ва маънавий меросни ўқитишнинг инновацион методлари, замонавий таълим тизимидаги муаммолар
Jurnaldagi sahifalar: 299 - 304