Muallif: Исамитдинов, Элбек Анварович
Annotatsiya: Мазкур мақолада ислом таълимотида “илм” тушунчасининг мазмун-моҳияти, унинг фазилати, инсон ҳаётидаги ўрни ва таълим жараёнидаги аҳамияти манбалар асосида таҳлил қилинади. Хусусан, классик уламоларнинг илмга берган таърифлари, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари ёритилади. Шунингдек, Қуръон оятлари ва ҳадислар асосида илмнинг фазилати, инсон камолотидаги ўрни ҳамда маънавий тарбиядаги аҳамияти очиб берилади. Мақолада илмнинг лаззати, фойдаси ва инсон ҳаётига таъсири, шунингдек, айрим илмларнинг қораланишига сабаб бўлган омиллар танқидий таҳлил қилинади. Бундан ташқари, илмларнинг таълим жараёнидаги тартиби, уларнинг ўзаро муносабати ва устуворлик даражалари, фарзи айн ва фарзи кифоя тушунчалари асосида изоҳланади. Илмларнинг жамият эҳтиёжларига кўра аҳамияти турлича бўлиши ва уларнинг амалий ҳаётдаги ўрни ҳам кўрсатиб ўтилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, илм нафақат маънавий камолот манбаи, балки жамият тараққиёти ва барқарорлигини таъминловчи муҳим омилдир.
Kalit so'zlar: илм, маърифат, фазилат, ислом таълимоти, тавҳид, фиқҳ, мантиқ, ахлоқ, тарбия, фарзи айн, фарзи кифоя
Jurnaldagi sahifalar: 118 - 124