Muallif: Мирзақулов, Лутфулла Убайдуллаевич; Саидалиева, Н.З.
Annotatsiya: Ушбу мақолада ислом фалсафасининг шаклланиши ва изчил ривожланиш жараёни инсоният интеллектуал тараққиёти тарихида алоҳида аҳамият касб этувчи мураккаб ва кўп қатламли цивилизацион феномен сифатида таҳлил қилинади. Мазкур жараён, бир томондан, ислом динининг ақидавий ва маънавий асослари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кечган бўлса, иккинчи томондан, турли маданий-анъанавий мерослар, айниқса юнон фалсафий тафаккури билан ўзаро таъсир ва интеграция жараёни натижасида шаклланганлиги илмий жиҳатдан ёритиб берилади. Шу нуқтаи назардан ёндашганда, юнон фалсафий меросининг ислом фалсафаси шаклланишидаги ўрни, унинг мусулмон мутафаккирлари томонидан танқидий ўзлаштирилиши ва янги мазмун билан бойитилиши алоҳида таҳлил қилинади.
Kalit so'zlar: ислом фалсафаси, юнон фалсафаси, таржима ҳаракати, Байт ал-Ҳикма, мантиқ, метафизика, перипатетизм, калом, Форобий, Ибн Рушд
Jurnaldagi sahifalar: 146 - 150