17.06.2025
66
ИНСОН ҚАДРИ - ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ ТАЛҚИНИДА (Инсоннинг қадри билим билан белгиланиши ҳақида)

Muallif: Абдуганиева, Гулноза Абдураҳим Қизи

Annotatsiya: Қутадғу билиг”да “Инсоннинг қадри билим билан белгиланиши ҳақида” деган алоҳида бўлим бор. Унда инсон қадри Ўрта асрлар мусулмон Шарқида ўртага ташланган кўпгина ахлоқий муаммолар таъсирида ахлоққа хулқ, феъл-атвор, маърифат ҳамда инсонни улуғлаш, инсоннинг ақлий қудратига ишонч сингари янгича нуқтаи назардан ёндашилганлигини кузатиш мумкин. Яъни, инсонни яратган Зот унга билим, ҳунар, уқув ва имкон билан бирга кўнгил, хулқ, латофатни ҳам берди. Аммо, билим инсон қадрини улуғловчи энг муҳим мезон эканлиги алоҳида эътироф этилган. Чунончи, билимни асосини ташкил этувчи маърифат ва идрок кўнгилдаги барча чигалликларни ёзади, кўнгилни фориғлантиради (Арасту талқинида бу жараён катарсис ҳолати деб талқин этилган – А.Г.).

Kalit so'zlar: “Қутадғу билиг”, Ўрта асрлар мусулмон Шарқи, Арасту

Jurnaldagi sahifalar: 695 - 696

Yuklab olish