07.10.2026
10
А.А. СЕМЁНОВНИНГ ПОМИР ВА УНИНГ АҲОЛИСИНИ ЎРГАНИШГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ.

Muallif: Кенжаева, Наргиза Соатмуминовна

Annotatsiya: Мазкур мақола ХХ аср бошидаги рус шарқшуноси А.А. Семеновнинг Помир ва Помиролди аҳолиси маънавий маданиятини тадқиқ этишга қўшган ҳиссасини таҳлил қилишга бағишланган. Ишда минтақанинг тарихий изоляцияси туфайли узоқ вақт давомида ташқи тадқиқотчилар учун номаълум бўлиб келган ўзига хос диний оқим – Помир исмоилийлигининг илмий кашф этилиш жараёни кўриб чиқилади. А.А. Семёнов тадқиқотлари исломгача бўлган эътиқодлар қолдиқлари ва жонларнинг кўчиб юриши ҳақидаги тасаввурларни ўзида сақлаб қолган ҳамда Носир Хусравнинг ортодоксал матнларига зид келувчи “халқчил” исмоилийликнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш имконини берди. Шунингдек, мақолада помирликларнинг турмуш тарзи ва урф-одатларини империя илмий билими ва ўша даврда оммабоп бўлган антропологик назариялар призмаси орқали тасвирлаган.

Kalit so'zlar: Помир, маънавий маданият, Помир исмоилийлиги, рус шарқшунос, А.А. Семёнов, этнография, диний эътиқодлар, тарихшунослик, Носир Хусрав, исломшунослик.

Jurnaldagi sahifalar: 139 - 148

Yuklab olish